<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><author>Равшан Хизиров, Улуғбек Жўраев</author>
<title>Руҳан тирикман</title>
<lyrics>[V1]
 Худонинг Ўғлига
 Бўлган имоним
 Кундан кун поклайди
 Танамда қоним.
 Бугун уйғоқ руҳим
 Уйғоқ виждоним
 Ўликлар ичида
 Тирикман бугун
 // Раббим меросига
 Шерикман бугун! //

[V2]
 Икки дунё аро
 Яшаябман чин
 Руҳнинг хузурида
 Қуриб олиб ин.
 Муқаддас қон билан
 Ювилиб хар кун
 // Ўликлар ичида
 Руҳан тирикман
 Раббим ишларига
 Бўлай шерик ман //

[V3]
 Олқишим тошади
 Ҳар тонг дилимдан
 Ҳаёт сўзи янграр
 Ҳар тонг тилимдан
 Бу бебаҳо бойлик
 Яширай кимдан?
 Ўликлар ичида
 Руҳан тирикман
 // Раббим меросига
 Мен ҳам шерикман //</lyrics>
</song>